28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23 °C

Саломатлик
10 Апр  2020 1352

Наманганда ҳам тўрт нафар бемор соғайди

Бугун Наманган вилоятидаги тўрт нафар коронавирусни юқтирган фуқаро бутунлай соғайиб, реабилитацияга олиниш бахтига муяссар бўлди.

Улар вилоят реабилитация марказига кузатиб қўйилди. Касалликдан тузалган фуқаролар маълум муддат шу ерда карантинда бўлади.

Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, ҳар бир беморга икки нафардан шу соҳада кўзга кўринган тажрибали мутахассисларни жалб қилинганлиги, шунингдек, шифокорлар беморларни даволаш жараёнида мамлакатимизнинг қатор етук мутахассислари билан телемулоқот ўрнатиб, улардан керакли тавсияларни олаётгани ҳам қўл келмоқда. Булар аниқ ташхис қўйиш ва самарали даволаш имконини беряпти.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 42 нафари ушбу касалликдан тўлиқ фориғ бўлишди. Шу кунларда шифокорларимиз мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги даволаш муассасаларидаги беморларнинг ҳам соғайиб кетишлари учун бор маҳоратларини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча курашмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech