13 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,6 °C

Хавфсизлик
30 Авг  2019 693

Намангандаги ЙТҲда уч киши вафот этди

29 август куни соат 17:30ларда Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани “Тегирмон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Учқўрғон-Хақулобод” йўлида автоҳалокат содир бўлди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 52 ёшли А.А. “Дамас” русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилган вақтида шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли С.М. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир бўлган.

Натижада “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси А.А. жароҳат олиб воқеа жойида, унинг икки нафар йўловчилари эса касалхонага олиб келинганида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech