20 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,3 °C

Хавфсизлик
27 Фев  2020 1468

Наркотик моддалар савдосига қарши кураш — башарият иши

Япония билан Марказий Осиёда БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси Тошкентда муҳим ҳужжат имзоладидлар.

2020 йил 27 февралда Тошкент шаҳрида Япония Ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Марказий Осиёдаги Чегара алоқа бўлинмалари (ЧАБ) ва Ўзбекистондаги Идоралараро мобил гуруҳларнинг (ИМГ) салоҳиятини ошириш орқали чегаралараро ҳамкорликни такомиллаштириш йўли билан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган UNODC ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 6,8 миллион АҚШ доллари миқдорида грант битимини имзоладилар.

Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Ёшинори Фудзияма Ушбу лойиҳа Марказий Осиёдаги давлатлар ўртасида чегара назоратини янада такомиллашитириш орқали наркотик моддалар савдоси муаммосига қарши биргаликда курашиш самарадорлигининг ошишига, ҳамда гиёҳванд моддалар мусодарасининг ортишига ва чегаралараро уюшган жиноятларнинг камайишига олиб келишига умид билдирди.

Ушбу ташаббуслар доирасида кўрсатиладиган амалий кўмак қонунчилик ва амалий-меъёрий базани ривожлантиришга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш сохасида қўлланиладиган ихтисослаштирилган замонавий жиҳозлар билан таъминлашга, шунингдек ўқув курслари, амалий машғулотлар ўтказиш ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши кураш борасидаги ҳамкорликдаги тезкор тадбирлар ўтказиш орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг салоҳиятини оширишга қаратилган, — дея таъкидлади Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг Директори жаноб Олим Нарзуллаев.

БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Ашита Миттал хоним амалга оширилаётган ҳамкорлик учун Япония халқига, шунингдек Марказий Осиё мамлакатларига миннатдорлик билдирар экан, гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликнинг мамлакатларимиз, жамият, оилалар ва ёшларга кўрсатаётган катта салбий таъсиридан минтақавий хавфсизликни таъминлаш бизнинг умумий мажбуриятимиз дея таъкидлади, дея хабар беради БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech