24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,8 °C

Долзарб
15 Фев  2019 1042

НАСА 800 уринишдан сўнг марсдаюрарнинг сигналини қидиришни тўхтатди

Аэронавтика ва космик фазо тадқиқотлари миллий бошқармаси «Opportunity» марсдаюрарининг вазифаси тўхтатилганини эълон қилди.

Расмий сайтда хабар қилинишича, «Opportunity» 2004 йилнинг 25 январидан бошлаб Марс сайёрасида бўлган. Ровернинг асосий вазифаси сайёра ўтмишида сув мавжуд бўлганини кўрсатувчи тоғ жинслари, тупроқ ва унинг таркибидаги материалларни қидириб топиш ва тасвирлашдан иборат эди. 2018 йилда марсдаюрар кучли чанг-тўзон бўронига йўлиқди. Шундан сўнг у билан боғланишга 800 марта уриниб кўрилган, бироқ бу ҳеч қандай натижа бермаган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech