30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Мамлакатимизда
14 Мая  2020 822

Карантиндан чиқиш қанчалик қийин

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси германиялик мутахассислар билан карантиндан чиқиш масалаларини муҳокама қилди.

 

 

2020 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси Германиянинг Роберт Кох номидаги институти билан эпидемия билан боғлиқ долзарб масалалар, жумладан карантиндан чиқиш бўйича стратегияларни муҳокама қилди.

Видеоконференция 50 га яқин мутахассислар иштирок этди. Германия Федератив Республикасида пандемия кунларида COVID-19 га тааллуқли тавсияларни жаҳонда кенг машҳурликка эга бўлган Роберт Кох номидаги Германия Федерал илмий-тадқиқот институти (RKI) тақдим этади. Мустақил равишда қарор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди уларга таяниб жойларда вазиятни таҳлил қилади ва карантин чекловларини киритади.

Ўзбекистон ва Германия COVID-19 пандемиясига қарши курашишдан нафақат тиббий, балки ижтимоий жиҳатдан ҳам катта тажриба олдилар. Бу ўз вақтида карантин чораларини қўллаш ва аҳолининг онгли хатти-ҳаракати пандемия оқибатларини сезиларли даражада енгиллаштириши ва йўқотишларни минималлаштиришини тушуниб етишга имкон берди.

Марказий ҳарбий клиник госпитали раҳбарининг илмий фаолият бўйича ўринбосари Баходир Абдулахатов карантин чекловларини юмшатиш бўйича Р. Кох Институти тавсиялари билан қизиқди. Кох номидаги институтнинг Халқаро соғлиқни сақлаш маркази (ZIG) бошлиғининг ўринбосари Андреас Янсен (Andreas Jansen) таъкидлашича, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, карантиндан чиқиш унга киришдан ҳам машаққатлироқ. Таҳлилчиларнинг фикрича, айни пайтда Германияда COVID-19 пандемиясининг биринчи тўлқини ниҳоясига етмоқда ва қатъий карантин чораларини босқичма-босқич юмшатиш ишлари олиб борилмоқда.

“Пандемия қачон тугаши ҳаммани қизиқтирмоқда, лекин бунга ҳаммада ҳар хил жавоб. Бу мураккаб савол. Ҳозир нафақат инфекция чақноғи, балки “экспертлар чақноғи” ҳамдир. Биз фақат маълумотларга таянишимиз лозим” – деди А. Янсен.

Унинг таъкидлашича, COVID-19 касаллиги тарқалишидан келиб чиқиб жойларни турли даражадаги ҳудудларга бўлиш билан Ўзбекистон жуда тўғри стратегияни танлади.

“Мамлакатни ҳудудларга бўлиб, сиз асосий ишни бажардингиз. Ва уларга ўзига хос тарзда – тарқалиш даражасидан келиб чиққан ҳолда муносабатда бўлиш лозим. Ҳудудларга бўлиш бўйича Европа давлатларида биз ҳам тажрибалар ўтказмоқдамиз, лекин бу Хитойда ҳам қўлланган чора эди – Хубэй провинциясида карантиннинг энг қатъий чоралари қўлланилганди”, — деди Андреас Янсен.

Германиялик мутахассислар мамлакатда COVID-19 дан нисбатан паст ўлим кўрсаткичлари сабабини тушунтирдилар. Хусусан, оммавий тестдан ўтказиш катта таъсир кўрсатади. Эслатиб ўтамиз, ГФР аҳолиси 81,4 миллион одамдан кўпроқ. Тест ўтказишнинг бу даражаси беморларни касаллик ҳали енгил кечаётган даврида – яъни шифохонага ётқизиш эҳтиёжи туғилмасидан аввал аниқлаш имконини беради.

Германиялик экспертлар таъкидлашича, бунда энг муҳим кўрсаткичлардан бири тестларнинг “ижобий” кўрсаткичи, яъни тасдиқланган касалликлар фоизидир. ЖССТ маълумотларига кўра, нормал кўрсаткич – тест ўтказилганларнинг умумий сонидан 3 дан 12% гача “ижобий” натижадир. Агар кўрсаткич 20% гача етса, бу етарли даражада тест ўтказилмаётганини билдиради. ГФР да бу кўрсаткич 4-5% ташкил қилади. Корея Республикаси каби пандемия билан муваффақиятли курашаётган давлатларда бу кўрсаткич яна ҳам пастроқ.

Фикр алмашишни давом эттиришга бўлган катта қизиқишни ҳисобга олган ҳолда, томонлар германиялик мутахассислари конференция давомида кўтарилган барча саволларга ёзма равишда жавоб беришига келишиб олдилар. Шунингдек, ушбу видеоконференция орқали Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ва Роберт Кох номидаги Германия Федерал илмий-тадқиқот институти ўртасида муваффақиятли бошланган ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech