07 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,2 °C

Ижтимоий ҳаёт
6 Дек  2019 1886

“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” миллий акциясини ўтказиш таклиф этилмоқда

14 декабрь куни республиканинг барча ҳудудларида бир вақтнинг ўзида кенг жамоатчилик учун оммавий тадбирлар ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар қилади “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати.

Унда таниқлик инсонлар билан учрашувлар ташкил этилиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида ахборотлар берилади, мусиқий дастурлар ва турли викториналар ўтказилади. Сайловлар ҳақида барча маълумотлар содда ва тушунарли тилда аҳолига етказилади.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати барча таклифлар учун очиқлигини билдирган. Барча манфаатдор вазирлик ва идоралар, бизнес вакиллари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотларини ҳамкорликка чорлаган. Ҳозирда акция формати ишлаб чиқилмоқда.

Тадбирларни янада самарали ўтказиш бўйича фикр ва таклифларни “Юксалиш” УМҲ ҳудудий бўлинмалари ёки марказий офисига тақдим қилишингиз мумкин, дейилади хабарда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech