21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,3 °C

Хавфсизлик
31 Окт  2019 329

Навоийда тадбиркор газ таъминоти корхонасига 417,3 млн. сўм зарар етказди

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, “Bahor I.O. МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга тегишли бўлган пишган ғишт ишлаб чиқариш цехи томонидан истъемол қилинувчи табий газни  ҳисоблаш ускунасининг кўрсаткичларини ўзгартирган.

Натижада газ таъминоти ҳудудий филиалининг манфаатларига 417,3 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 30 октябрь куни МИБ Навоий шаҳар бўлими томонидан ЖКнинг 185-2-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech