29 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,9 °C

Ижтимоий ҳаёт
25 Мар  2020 333

Нефт маҳсулотлари нархи арзонлашади

«Ўзбекнефтгаз»АЖ «UNG» миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида АИ-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган.

2020 йил 1 мартдан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи пасайтирилган эди. Эртага, 26 март кунидан эътиборан эса, АИ-92 маркали бензиннинг нархи 6 200 сўмдан 6 000 сўмга камайтирилди.

Истеъмолчиларга ишонч билан айтиш мумкинки, бошқа маркадаги бензин маҳсулотлари ва дизель ёқилғисининг нархлари ҳам босқичма-босқич камайтириб борилади.

«Ўзбекнефтгаз» аввало, истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан бензиннинг нархини пасайтириб боради.

Нархлар масаласида шуни таъкидлаш керакки, «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотиладиган дизель ёқилғиси нархидан 9%, АИ-92 маркали бензин нархидан эса 16,6 %га арзондир.

Эслатиб ўтамиз, АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин. Бундан ташқари маҳсулот ва хизмат сифати борасидаги фикрларингизни ҳам ёзиб қолдиришингиз мумкин, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech