31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,5 °C

Энергетика
7 Апр  2020 1472

Нефть ва газ тармоғи янги ривожланиш босқичида

Энди «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг капиталлашуви акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги давлат улушини кўпайтириш ҳисобига амалга оширилади.

Хабарингиз бор, 2020 йил 4 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефт ва газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4664-сонли қарори қабул қилинди. Нефть ва газ соҳасини молиялаштириш билан боғлиқ катта ўзгаришлар айнан мазкур қарорга асосанюзага келди.

«Ўзбекнефтегаз» АЖ нефть ва газ соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қарзлари бўйича асосий қарз ва фоизларни капиталлаштиради.

Ушбу лойиҳаларга синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш учун GTL заводининг қурилиши, Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасининг қурилиши, Жанубий Кемачи конининг таъмирланиши ва ўзлаштирилиши, Шимолий Шўртан конларида боғлиқ газларни утилизация қилиш, қидирув ишлари учун юқори технологияли ускуналар сотиб олиш ва бир қатор конларни ўзлаштириш киради.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, Энергетика вазирлигига бошқа тегишли вазирликлар ва ташкилотлар билан биргаликда 2020 йил 1 сентябргача газ-транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантириш дастурининг бош режасини ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш, шунингдек, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки мутахассисларини бунга жалб қилиш вазифаси юклатилган.

Энди биржа савдоларига асосланган электр энергияси ва табиий газнинг улгуржи бозорини яратиш имконияти ҳам пайдо бўлди.

Ҳужжатда малакали хорижий экспертлар ва мутахассисларни ёллаш, жумладан, чет элдаги ватандошларни, нефть ва газ саноати корхоналарига ишга қабул қилишни ҳам кўзда тутилган.

2017-2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш дастурини молиялаштиришни давом эттириш мақсадида Ипак йўли жамғармаси (ХХР) ва хорижий тижорат банкларининг 250 миллион доллар миқдоридаги, шунингдек, экспорт-кредит агентликлари ҳисобидан 400 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағларини жалб қилиш.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан, ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади. Ушбу маҳсулотларни нефтни қайта ишлаш заводлари (БНҚЗ) томонидан сотиш ушбу санадан бошлаб фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.

Ҳужжатда шунингдек, нефть маҳсулотларини нефтни қайта ишлаш заводларидан биржа савдолари орқали сотиб олишда акциз солиғи тўлаш механизми ҳам тушунтирилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech