25 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,2 °C

Ижтимоий ҳаёт
13 Янв  2020 1746

Энди бир қатор тиббиёт маълумотлари ДХМ томонидан берилади

2020 йил 10 январда Ҳукуматнинг “Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ 2020 йил 1 апрелдан бошлаб фуқароларнинг руҳий касалликлар бўйича ёки наркология диспансерида ҳисобда туриш ёки турмаслиги ҳақидаги маълумотномалар энди Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан тақдим этилади.

Шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан:

руҳий касалликлар диспансери ёки наркология диспансерида ҳисобда туриш ёки турмасликлари ҳақидаги маълумотномаларни тўғридан-тўғри бериш амалиёти бекор қилинади;

наркология ва руҳий касалликларга чалинган фуқаролар ҳисоби фақат электрон шаклда юритилади.

2020 йил 1 мартгача давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган автоматлаштирилган электрон ахборот тизими ишлаб чиқилади.

Шунингдек, ушбу ҳужжат билан фуқароларнинг руҳий касалликлар диспансери ва наркология диспансери ҳисобида туриш ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech