11 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Долзарб
30 Мая  2020 722

Дунёда коронавирус. 30 майда нима гап?

Карантин талаблари барча учун баробар, у ҳеч кимни аямаяпти.

Намибия президенти, вице-президенти ва Бош вазир партияларининг 60 йиллигини нишонлашда COVID-19 га қарши карантин чекловларини бузганликлари учун жаримага тортилди, деб хабар беради The Guardian.

Ҳимоя ниқобини тақиш, дезинфекция ва оилада масофани сақлаш коронавирус билан аломатларсиз зарарланишнинг олдини олиши мумкин, деб хабар беради CNN.

The Telegraph ахборот манбасининг тарқатган хабарига кўра, АҚШда ишсизлик нафақасини олиш учун аризалар сони 40 миллиондан ошган.

«Аэрофлот» йўловчиларга хизмат кўрсатишда янги тартибларни жорий қилди. Эндиликда йўловчилар иситма бўлмаганда фақат ниқоб ва қўлқопларда бортга чиқиш мумкин, деб огоҳлантиради Аэрофлот.

Интерфакснинг хабар беришича, Францияда 2 июндан бошлаб «яшил» ҳудудларда кафе ва ресторанлар очилишига рухсат берилган.

Пандемия туфайли 124 йиллик тарихи давомида илк марта Бостон марафони бекор қилинди. Унинг ўрнига бу йил «виртуал тадбир» ўтказилади. Тадбир иштирокчилари марафон югурувчиси медалини олиш учун мустақил белгиланган масофада югурганликларини исботлашлари керак бўлади, деб хабар беради New York Times.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech