26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,7 °C

Воқеа-ҳодисалар
21 Мая  2020 287

Мичиган штатидаги жала оқибати

АҚШнинг Миглен округида зудлик билан 10 мингдан зиёд одам эвакуация қилинган.

Мичиган штатида бир неча кун шаррос ёмғир қуйиши натижасида Эденвилл ва Санфорддаги тўғонлар ёрилиб кетган.

АҚШ Миллий метеохизмати табиий офатни “ҳаётга хавф солувчи” деб баҳолади. Бунга сабаб Титтабавасси дарёсининг (у Детройтдан тахминан 200 километр узоқликдан оқиб ўтади) сув сатҳи бирданига кўтарилиб кетиши бўлган. Энг кўп талофат кўрган Мидленда сув 3 метргача кўтарилди, деб хабар беради Euronews.

Мичиган губернатори Гретчен Уитмернинг сўзларига қараганда, “бунақанги тошқин беш юз йилда бир марта юзага келади” экан.

Федерал ҳокимиятнинг таъкидлашича, тўғондаги вазиятни кузатиб туриш учун АҚШ энергетикаси соҳаси бошқарув комиссияси офат рўй берган ҳудудга муҳандис ва экспертларни жўнатади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech