22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,5 °C

Воқеа-ҳодисалар
28 Авг  2019 1580

Янги марсдаюрар Францияда синаб кўрилади

Европа космик агентлиги Марсда мавжуд ёки олдинги ҳаёт изларини топишни мақсад қилган «ЭкзоМарс» миссиясига мўлжалланган «Розалинд Франклин» марсдаюрари йиғилиши якунига етганини эълон қилди.

Буюк Британияда қурилган ровер (ўзга сайёра ёки самовий жисм юзасида ҳаракатланишга мўлжалланган космик аппарат) синов учун Францияга юборилади. У ерда аппаратнинг паст босимли Марс атмосферасида Цельсий бўйича минус 120 даража ҳароратда қандай ишлаши мумкинлиги аниқланади.

- Бу илгари Марсга уюштирилган миссияларга қараганда бутунлай янгича лойиҳа ҳисобланади, энди сайёра тупроғига 1,5-2 м чуқурликка кириш имкони мавжуд ва бу мисли кўрилмаган ҳодисадир. Олимлар айнан Марс юзаси остида ҳаёт аломатларини топиш эҳтимоли катта демоқда ва боз устига сайёра космик нурланиш таъсирида стерилланган, - дея фикри билан ўртоқлашади Европа космик агентлигининг ExoMars лойиҳаси менежери Пьетро Бальони.

 «Розалинд Франклин» роверининг Марсга учирилиши 2020 йилнинг июль-август ойига мўлжалланган. У Қизил сайёрага айни дамда Италияга синовлар учун жўнатилган «Казачок» рус десант модули ёрдамида етказилади.

www.invisionapp.com сурати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech