19 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,9 °C

Спорт
11 Мар  2019 1173

Нигора Абдуллаева АҚШдаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кун дастурида иштирок этган вакиламиз чемпионликни қўлга киритди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

 

Қизлар ўртасида -49 кг вазн тоифасида иштирок этган Нигора Абдуллаева даст кўтаришда 75 кг, силтаб кўтаришда 90 кг ва умумий ҳисобда 165 кг натижа қайд этди. Иштирок этган спортчилар орасида ҳеч қайси бири юртдошимизнинг бу натижаларини яхшилай олмади ва Нигора мусобақанинг мутлақ чемпионига айланди.

Ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Лас-Вегас, АҚШ
Қизлар, -49 кг
1. Нигора Абдуллаева (Ўзбекистон) – 165 кг
2. Валентина Камбеи (Руминия) – 159 кг
3. Кайя Брайнт (АҚШ) – 154 кг

Эслатиб ўтамиз, кеча йигитлар ўртасида -55 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Оғабек Нафасов 2 та кумуш медалини қўлга киритган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech