25 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,8 °C

Мамлакатимизда
19 Янв  2019 1155

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини очишга рухсат берилди

Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, эндиликда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ташкил этилади ва уларга суд экспертизаларининг айрим турларини ўтказиш ҳуқуқи берилади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

 Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертлари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини давлат муассасаларида ўтайди ҳамда уларга суд эксперти сертификати берилади.

 Сертификатга эга суд экспертларининг Ягона реестри Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида юритилади.

 Сертификатсиз фаолият юритиш тақиқланади.

 Суд экспертизасини тайинлаган орган нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан ўтказилган суд экспертизаси хулосасига қўшилмаган тақдирда, такрорий суд экспертизаси фақат давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан амалга оширилади.

Қарор билан адлия вазирига Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар бўйича нархларни мустақил равишда белгилаш ҳуқуқи берилди.

Суд-экспертиза ташкилотлари 2022 йил 1 январга қадар четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, реактивлар ва сарфлаш материаллари учун божхона тўловларидан озод қилинди.

Илмий тадқиқотлар натижаларини суд-экспертлик фаолиятига татбиқ этиш, суд экспертизаларини ўтказиш услубиётини такомиллаштириш, давлат суд-экспертиза муассасаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналиши этиб белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech