19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
19 Мар  2019 1156

Ногирон фарзандини парваришлаш натижасида етарли иш стажига эга бўлмаган оналарга нафақа тўланади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (229-сон, 18.03.2019 й.), деб хабар қилмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда тегишли иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга улар 55 ёшга етганларида ижтимоий нафақа тайинланади.

Мазкур нафақа боланинг ногиронлиги тўғрисида Тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси ёки маълумотномаси асосида тайинланади.

Қонунчиликка мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронларга, ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланган нафақа олувчиларга, агар улар ҳақ тўланадиган ишни бажариши ёки даромаднинг бошқа манбаига эга бўлиши муносабати билан нафақа тўлаш тўхтатилар эди.

Қарор билан мазкур тартиб бекор қилинди, яъни нафақа олувчи бошқа даромад келтирадиган иш билан шуғулланиши ёки шуғулланмаслигидан қатъий назар нафақа тўлаш давом эттирилади.

Шунингдек қарорга кўра, эндиликда қуйидаги товарларнинг нархлари давлат томонидан тартибга солинмайди:

  • аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва давлатнинг стратегик захирасини шакллантириш учун мўлжалланган пахта мойи;
  • шулха ва пахта чигити шроти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech