26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Ташвишли хабар
9 Апр  2020 471

Ногиронга кучи етганлар

Бухоро вилояти Қоракўл тумани Мирпўлат қишлоғида яшовчи 47 ёшли  2 гуруҳ ногиронининг уйига икки киши бостириб кирган.

Бу воқеа 2020 йил 7 апрелдан 8 апрелга ўтар кечаси соат 02:00 да содир бўлган. 33 ва 26 ёшли шахслар маст ҳолда  ногиронининг яшаш уйи ётоқхонасига эшик ойнасини синдириб кирган. У ерда уйнинг эгаси ногиронни қўллари билан бўйинидан бўғиб, зўрлик ишлатиб қўрқитиб, пуллари ва тилла-тақинчоқларини беришни талаб қилган. Хуллас, ҳимоясиз ногироннинг ёнида бўлган 100 000 сўм пулларни талон-торож қилиб, ҳодиса жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан у икки фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир улар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар ва ўрнатилган тартибда ушланганлар. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech