15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,8 °C

Саломатлик
30 Окт  2019 350

“Навоийазот”да номаълум газ билан заҳарланиш ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида 29 октябрь куни “Навоийазот” АЖга қарашли ПВХ заводида юз берган фавқулодда ҳолатдан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.

Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади:

Жорий йил 28 октябрь куни ПВХ заводи ва умуман “Навоийазот” АЖ ҳудудида ҳеч қандай фавқулодда ҳолат юз бермаган. Шу куни соат 17:00лар атрофида “Навоийазот” АЖ Тиббий санитария қисмига “Навоийазот” АЖ ҳудудидаги “ПВХ, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси” қурилишида иштирок этаётган 4 нафар ходим ўзларини ёмон ҳис этганликлари туфайли шахсан мурожаат этган.

“Навоийазот” АЖ Тиббий санитария қисми тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўрик вақтида уларнинг организмида ҳеч қандай кимёвий моддалардан заҳарланиш аломатлари аниқланмаганлиги туфайли овқатдан заҳарланиш тахмини билан Навоий шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига “Навоийазот” АЖ хизмат автомобилида олиб борилган. У ердаги кўрикдан сўнг бир нафар ходимга шу куннинг ўзида жавоб берилган, қолган 3 нафар мурожаат этган ходимлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий вилоят филиали токсикология бўлимида олиб қолинган ва 29 октябрь куни соат 10:00 да аҳволи яхшилиги туфайли шифохонадан чиқарилган.

Айни вақтда ушбу ходимлар ўз хизмат вазифасини бажармоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, хабарда келтирилган ҳамда текширилмаган баъзи маълумотларга ойдинлик киритишни лозим деб ҳисоблаймиз. Яъни хабарда келтирилишича, “Тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган” деб таъкидланган. Аслида тез тиббий ёрдам бригадаси заводга келмаган, аксинча ходимлар Навоий шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган.

Шунингдек, тиббиётда “Номаълум куйдирувчи газдан” заҳарланиш ташхиси ҳақида маълумот мавжуд эмаслиги, айтилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech