03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,2 °C

Хавфсизлик
2 Авг  2019 927

Ноқонуний олиб келинаётган дронлар қўлга тушди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан учиб келган фуқаро Ю.Г текширилганда унинг юклари орасидан божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 2 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси.

Таъкидлаш жоизки, қонунчилигимизга кўра учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech