21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,2 °C

Хавфсизлик
20 Июн  2019 585

Ноқонуний олиб кирилган 2 дона “Nexia” мусодара қилинди

Бугунги кунда юртимизда товар моддий бойликлар ва транспорт воситаларини ноқонуний олиб ўтишнинг яширин механизми ва “канал”ларини аниқлаш ва унга чек қўйиш борасида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тезкор маълумот асосида ўтказилган тадбир чоғида Фарғона тумани Ёшларобод қишлоғи ҳудудида “Nexia” русумли автомашинани бошқариб кетаётган Н.Т тўхтатилиб текширилганда унинг қилмиши фош бўлди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати. 

1996 йилда ишлаб чиқарилган мазкур автомашина кузов ва двигатель рақамларига кўра қўшни давлатга тегишли эканлиги аниқланган.

Н.Т.нинг кўрсатмаси асосида унинг Фарғона шаҳридаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилиб, ҳовлисида 1 дона “Nexia” русумли автомашина тургани, у ҳам қўшни давлатга тегишли транспорт воситаси экани маълум бўлди.

Аниқланишича, Н.Т ва А.Қ.лар қўшни давлатга бориб, у ердаги танишидан 2 дона “Nexia” русумли автомашинани сотиб олган. 600 доллар эвазига айланма йўллар орқали, божхона назоратини четлаб, Фарғона тумани ҳудудига олиб ўтган. 

Улар бошқа автомашинанинг давлат рақамларини ноқонуний олиб ўтилган машинага тақиб қўйишган. 2 дона “Nexia” русумли автомашинани эҳтиёт қисмларга ажратган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида сотиб фойда кўрмоқчи бўлган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида мазкур автомашиналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинмаганлиги, уларнинг қиймати 44 миллион 500 минг сўмни ташкил қилиши аниқланган. 

Суд томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли жазо тайинланиб, 2 дона “Nexia” русумли автомашина давлат фойдасига мусодара қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech