15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,6 °C

Хавфсизлик
27 Авг  2019 529

Ноқонуний олиб ўтилаётган совуқ қуроллар тўхтатилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолатига чек қўйилди.

Қўшни мамлакатдан юртимизга пиёда кириб келган фуқаро Р.Н. ўзи билан олиб келган қўл юкларида тақиқланган ва декларацияланадиган товарлар йўқлигини маълум қилган бўлсада, бироқ божхона назорати жараёнида бу нарса тамоман акси бўлиб чиқди.

Давлат божхона қўмитасининг хабарига кўра, ушбу шахснинг сумкаси ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 115 дона пичоқлар ва кастетлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech