24 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Мамлакатимизда
13 Фев  2020 680

Учувчилар ва борткузатувчилар учун янги форма

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 15 йил ичида биринчи марта учувчилар ва борткузатувчилар учун янги форма жорий қилмоқда.

Кийимдаги асосий ранглар – тўқ аквамарин ва қизғиш-жигарранг. Қизлар учун янги тўплам - юбка, шим, блузкалар ва икки хил рангдаги костюмдан иборат. Биринчи марта енги калта кўйлак жорий этилди. Бош кийими, мато ва чармдан тайёрланган қўлқоплар, номи ёзилган ва бренд нишонлари ва икки рангдаги бўйин шарфларини жузъий қисмлар сифатида ўз ичига олади. Блузкалар ва кўйлаклардаги безак шарқона услубда яратилган. Эркак-борткузатувчилар учун – тўқ аквамарин (яшил ҳаво ранг) тусда безак берилган тўқ кулранг пиджак-шим-нимча (учталик). Кумушранг билан безак берилган фуражка тўқ кулранг тусда.

Учувчилар учун костюмлар илгариги рангда қолди. Брендлаштирилган тугмалар ва эксклюзив эркаклар галстуги пайдо бўлди. Мато турли иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда танланган.

Имиджни ўзгартириш лойиҳасида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирок этди. Матоларни танлаш ва асосий тўпламнинг биринчи партиясини тикиш «Turkish Airlines (partial)», «Fly Dubai», «Аlbania Airlines», «Flynas» каби авиакомпаниялар билан ишлаган Туркиянинг «Dress Best Uniforms» корхонаси томонидан амалга оширилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech