18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,1 °C

Биласизми?
6 Мая  2019 801

Мисрда янги топилма

Миср қадимий ёдгорликлари вазирлиги фиръавнларнинг эҳромлари ёнидаги Гиза платосида очилган Қадимги қироллик даврига тегишли қабрни жаҳон ҳамжамиятига тақдим этди.

Археологларнинг фикрича, кашф этилган қабрларнинг энг қадимийси оҳактошдан тайёрланган ва V сулолага (эрамиздан аввалги 2500 йиллар) тегишли.

«Қабрлар икки кишига тегишли. Улардан бирини исми Бенуй-Ка, иккинчисинини – Нви. Биринчиси еттита унвонга эга бўлган, иккинчисида, улар сони бешта эди. Бенуй-Ка ҳакам ва Фиръавн Хафранинг шахсий коҳини бўлган», дейди қадимшунослик бўйича Олий кенгаш раҳбари Мустафо Вазирий.

Дафн жойида жуда кўп нарсалар топилган. Энг муҳим топилма эса, қабр эгаларидан бирининг, шунингдек, унинг хотини ва ўғлининг ҳайкали бўлди, дея хабар беради Евроньюс.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech