18 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -2,8 °C

Саноат
11 Янв  2020 561

Янги корхона янги имкониятларга йўл очади

Ўзбекистон  Республикаси Энергетика вазирлиги ва “Uzbekistan Hudrogen Peroxide” компанияси юртимизда водород перекиси ишлаб чиқарадиган заводга таъмал тоши қўйдилар. 

“Uzbekistan Hudrogen Peroxide” МЧЖ қўшма корхонаси газни чуқур қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга  мўлжалланган.

Ушбу замонавий завод ички ва ташқи бозорда харидоргир юқори сифатли маҳсулотдан йилига 50 тонна ишлаб чиқаради.

Лойиҳанинг амалга ошиши Республикада водород перекиси импорти ўрнини тўлиқ босиши баробарида янги иш ўринлари яратиш имконини ҳам беради.

Маҳсулотга эса тиббиёт, қоғоз-целлюлоза, текстил ва тоғ-кон саноатида, шунингдек озиқ-оавқатни қайта ишлашда эҳтиёж юқори.

Икки босқичга: дастлабки босқич — водород перекиси ишлаб чиқарувчи завод қуриш, иккинчи босқич эса — перкарбонат натрийи ишлаб чиқарувчи завод қуришга йўналтирилган умумий инвестиция миқдори 40 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Корхонанинг тўлиқ шга туширилиши 2021 йил баҳорида Навоий эркин иқтисодий зонасида кутилмоқда.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech