08 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,8 °C

Урбанизация
12 Ноя  2019 926

Тошкентнинг бир нечта чорраҳаларида “Вафел чизмалари” ташкил этилмоқда

Пойтахтда кун сайин автомобиллар сони ортиб бориши сабабли тирбандликлар ҳам кўп учрамоқда. Ушбу муаммо кўпинча чорраҳаларда сабрсиз ҳайдовчилар светофорнинг яшил чироғи ўчиб-ёнаётганида ўтиб кетмоқчи бўлишлари сабабли юзага келади.

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари пойтахт Ҳокимияти билан ҳамкорликда халқаро тажрибага асосланган ҳолда, синов тариқасида шаҳар йўлларида тирбандлик билан курашишнинг янги услубини жорий қилишди, деб хабар қилади ИИББ матбуот хизмати.

Хусусан, мазкур чизмани қўллаш қарори қабул қилинишига Сингапурдаги муваффақиятли тажриба сабаб бўлди: ушбу янгилик сабабли Сингапур ҳукумати йўллардаги ҳолат яхшиланишига эришган.

Ўтган ҳафтанинг охирида пойтахдаги бир неча чорраҳаларда ётқизилган янги йўл чизмаси ташқи кўриниши сабабли халқ тилида “вафел чизмаси” деб номланади. Чизма ёрдамида ҳаракат йўналишида тирбандлик юзага чиққан ҳолатда чиқиш мумкин бўлмаган ҳудуд белгилаб олинади ва ҳайдовчи тўхташга мажбур бўлади. “Вафел чизмаси” ЙҲҚ билан белгиланган баъзи ҳолатларда ўнг ёки чап томонга бурилишни таъқиқламайди.

Чизма параллел кесишадиган сариқ рангли диагонал чизиқлардан ҳосил бўлган катаклар кўринишига эга. “Вафел чизмаси” мустақил тарзда ҳамда чорраҳага яқинлашиш ҳақида огоҳлантирувчи йўл белгиси билан бирга қўлланилиши мумкин. 

Ҳозирги вақтда сариқ рангли катаклар Нукус кўчасининг Бобур, Абдулла Қаҳҳор, Глинка, Бешёғоч, Миробод, Авлиё-Ота, Афросиёб кўчалари билан кесишмасида – жами еттита чорраҳаларда чизилган. 

Синов тариқасида чизилаётган чизма тирбандликлар кўп учраб турадиган бошқариладиган чорраҳаларда қўлланилади. Яқин кунларда пойтахтнинг яна 18 та чорраҳасида “вафель чизмалари”ни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Режалаштирилган ишлар якунлангач, Тошкентдаги қамралган чорраҳаларнинг умумий сони 25 тани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори) “Чорраҳада ҳаракатланиш” бобидаги 97-бандга мувофиқ, “Ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳа ёки қатнов қисмлари кесишмасига кириши тақиқланади”.

Бундан ташқари, фурсатдан фойдаланиб, Йўл ҳаракати қоидаларининг 103-бандини эслатиб ўтамиз:

“Светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнганда ҳайдовчи чорраҳа орқали ҳаракатланишни тугаллаётган транспорт воситалари ва қатнов қисмидан тегишли йўналишда ўтишни тугаллаётган пиёда(лар)га йўл бериши шарт”.

Аммо ҳозирги вақтда баённомаларни расмийлаштириш кўзда тутилмаяпти: ҳайдовчиларга чизманинг талабларини ўрганиб чиқиш учун вақт ва унга кўникиш учун имконият берилади. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech