31 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,3 °C

Инвестициялар
12 Фев  2020 2938

Самарқандда янги кимё заводи

Кипрнинг «Ferkenso Management Limited» компанияси «Самарқандкимё» ОАЖ базасида янги кимёвий мажмуа яратади. 

Бу борадаги музокаралар 2019 йил май ойидан бошланган. «Самарқандкимё»нинг давлат улушини сотиш ташаббуси эса ўтган йилнинг апрель ойида тасдиқланган эди. Ўша йилнинг ёзида битимнинг асосий тафсилотлари маълум бўлган ва улар ҳозирда ҳукумат томонидан маъқулланган. Дастлабки келишувларга кўра, «Ferkenso Management Limited» лойиҳага камида 200 миллион доллар сармоя киритади ва «Самарқандкимё»нинг 100 фоиз улушини сотиб олади. Корхонани қайта ишга тушириш камида 500 иш ўрни яратиш имконини беради. Янги комплекс тахминан 600 минг тонна ўғитлар, хусусан, 300 минг тонна моноаммониум фосфат ва шунча миқдорда НПК минерал ўғитлари ишлаб чиқаришга йуналтирилиши кутилмоқда. Ушбу объектни 2023 йил ўрталарида фойдаланишга топшириш режалаштирилган, дея хабар беради Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech