15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,8 °C

ЕТТБнинг янги офиси Фарғона водийси корхоналарини қўллаб-қувватлайди

Андижонда жойлашган офис маҳаллий кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлайди.

ЕТТБ Марказий Осиёнинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудида ўзининг минтақавий иштирокини кенгайтириб, Андижонда офис очди. ЕТТБ Фарғона водийси борасида Марказий Осиёнинг деярли 14 миллион аҳолиси бўлган энг зич аҳоли пункти эканлиги билан ўз танловини изоҳлайди.

Офис асосан маҳаллий кичик ва ўрта корхоналарни эксперт маслаҳати, ўқитиш ва турли молиявий воситалар орқали қўллаб-қувватлайди, дея хабар беради Ўзбекистон инвеститсия портали.

Ўзбекистонда янги ривожланиш стратегияси қабул қилингандан сўнг, 2018 йилда ЕТТБ қарийб 400 миллион евро қийматидаги 12 та лойиҳани имзолади, бу эса бир йил ичида банкнинг мамлакатдаги  ишбилармонлик фаоллигини рекорд даражага олиб чиқди. Шаҳар ва энергетика инфратузилмасига, жумладан, Фарғона водийсида сув таъминоти ва сув чиқариш инфратузилмасини тиклаш, шунингдек, банк ва саноат фаолиятига катта миқдорда сармоя киритилди. Бу йил ЕТТБ мамлакат иқтисодиётига қарийб 250 миллион евро сармоя киритган.

Банкнинг биринчи офиси 2017 йилда Тошкентда қайта очилди. Ташкилот 1993 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритмоқда, аммо 2010 йилдан бошлаб республикада банк операциялари тўхтатилганди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech