20 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,1 °C

Туризм
18 Сен  2019 651

Хивада 76 ўринли янги меҳмонхона очилди

Кўҳна Хива шаҳрида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томомнидан жорий йилнинг 19 март куни дастлабки “Хива локомотив” меҳмонхонаси фойдаланишга топширилган эди. У 70 ўринли бўлиб, 36 та хонадан иборат. Шу кунгача бу ерда 6000 нафар мижозга хизмат кўрсатилган. 

Юртимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида кўҳна Хива шаҳрида яна бир замонавий меҳмонхона – иккинчи “Хива локомотив” фойдаланишга топширилди.

Иншоотнинг тантанали очилиш маросимида Хоразм вилояти хокими Ф.Эрманов, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмалари Республика Кенгашининг раиси Қ.Собиров, кенг жамоатчилик вакиллари, шаҳар ва вилоят маъмурияти мутасаддилари, фахрийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан халқ манфаати йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, ўзгаришлар ҳақида фикр билдиришди. 

“Хива локомотив” масулияти чекланган жамиятига қарашли янги меҳмонхона 76 ўринли бўлиб, 41 та ҳар хил турдаги (2-3 кишилик, ВИП) хоналардан иборат. Бино 2 қаватли бўлиб, ўзида миллий меъморчилик анъаналарини акс эттиради. Сайёҳларга қулай бўлиши учун мазкур бино темир йўл вокзали яқинида бунёд этилган. 0,47 гектар майдонда қурилган иншоотда ёпиқ турдаги бассейн ва сауна, замонавий ресторан фаолият кўрсатади. 
“Хива локомотив” меҳмонхоналарининг чет эллик туристлар ва юртимизнинг турли чеккаларидан борадиган аҳоли учун қулай жиҳатлари кўп. Масалан, мазкур меҳмонхоналардан ичан қалъагача пиёда юриб бориш мумкин, транспортга хожат ҳам йўқ. Шунингдек, меҳмонхона мижозларига эски шаҳарга бепул олиб бориш учун электро кар ва от аравалар хизмати жорий этилган.

– Хива шаҳрида кейинги икки йилда жуда катта ўзгаришлар бўлди, – дейди Нуроний жамғармаси Хоразм вилояти кенгаши раиси Маткарим Жуманиёзов. – Мисол учун, юз-икки юз йилда бўлмаган Хивага темир йўл келди, бу йўл Хива халқини тўғридан-тўғри водий билан боғлади. Натижада туристлар кўпайди, айниқса, ички туризм анча ривожланди. Бугунги қурилиб, фойдаланишга топширилаётган меҳмонхоналар Хивага келадиган туристлар сонининг кўпайишига ва уларга қулайлик яратилишига хизмат қилади.

Ҳозирда мазкур ҳудудда темирйўлчилар томонидан яна 84 ўринли бўлган меҳмонхонанинг қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, темирйўлчилар томонидан бу ерда “Хива-Локомотив” истироҳат боғи ҳам барпо этилмоқда. Боғнинг умумий майдони 10 гектарни ташкил этади. Боғда 22 турдаги замонавий аттракционлар ўрнатилади. Худуд кўкаламзорлаштирилиб, 14 турдаги 2500 дан ортиқ манзарали дарахт ва гуллар экилади. Шунингдек, лойиҳа доирасида 3 та мусиқали фаввора, 500 кишилик амфитеатр ҳамда сунъий кўл ҳам қурилади.

 

Музаффар Абдуллаев олган суратлар

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech