07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,5 °C

Мамлакатимизда
2 Окт  2019 1286

Республика йўл жамғармаси учун йиғим: тўловнинг янги тартиби

Хабарингиз бор, октябрь ойида Республика йўл жамғармасига йиғим тўлашнинг янги тартиби кучга киради, унга кўра йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра истеъмолчилар учун маҳаллий ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини сотиб олиш шароитларини яхшилаш мақсадида жорий этилди.

Янги тартибга кўра:

- 2019 йилнинг 1 октябригача тузилган янги транспорт воситаларини олди-сотди (етказиб бериш) шартномалари бўйича харид қилинган янги транспорт воситалари учун тўлов тартиби аввалгидек сақланиб қолади – йиғим ЙХХББ органларида амалга оширилади.

- 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан тузилган шартномалар бўйича харид қилинган автомобиллар учун Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган тўлов автомобиль нархига қўшилади ва тўғридан-тўғри маҳаллий транспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади.

Тўловнинг янги тартиби фақат янги маҳаллий транспорт воситаларига («UzAuto Motors» АЖ, «СамАвто» ҚК МЧЖ, «JV MAN Auto-Uzbekistan» ҚК МЧЖ, «UzAuto Trailer» МЧЖ) тегишли. Иккиламчи бозорда сотиб олинган ва импорт билан олиб кирилган транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўловни тўлаш тартиби ўзгармади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech