15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,2 °C

Саноат
24 Авг  2019 527

Пресс-тур: Журналистлар «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятида бўлишди

«Олмалиқ КМК» акциядорлик жамиятига пресс-тур ташкил этилди. Дастлаб комбинат раҳбарияти иштирокида давра суҳбати ташкил этилиб,  журналистларга жамият фаолияти ҳақида маълумот берилди.

 

Маълумки, “Олмалиқ КМК” АЖ мамлакатимиздаги энг йирик кон-металлургия комбинатларидан бири ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан 2018 йилнинг август ойида “Олмалиқ КМК” АЖдаги давлат улуши «SFI Management Group» компаниясига ишончли бошқарувга берилди.

Мазкур ишончли бошқарув компанияси томонидан ишлаб чиқаришининг мавжуд ҳолатини ўрганиш ва фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида етакчи хорижий олимлар ва экспертлардан иборат халқаро маслаҳат гуруҳи жалб этилди.

Натижада 2019-2022 йилларда “Олмалиқ КМК” АЖ асосий ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш ва барқарорлаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур билан бирга стратегик аҳамиятга эга муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 2022 йилгача бўлган даврда 2 млрд. доллардан ортиқ инвестицияларни жалб этиш кўзда тутилган.

Давра суҳбатидан сўнг журналистлар муҳташам “Металлург” МС, Россиянинг МТТУ “МИСиС” филиалида бўлиб, ушбу муҳташам бинолар, уларнинг замонавий ва илғор жиҳозланиши билан яқиндан танишдилар.

«Қалмоққир» кони комбинатнинг асосий кони ҳисобланади. Ушбу кон мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари ичидаги энг йирик кончилик қазиб олувчи корхоналар сафига кириши билан бирга Ўзбекистон Республикаси рангли металлургия саноати учун асосий кон базаси хисобланади. Кон XX асрнинг 20-йиллари ўрталарида очилган, ундан фойдаланш эса 1954 йилда бошланган. Қазиб олинган маъдан мис бойитиш фабрикасида қайта ишланади.

ОАВ вакиллари шунингдек, йирик инвестицион лойиҳалар ижроси доирасида очилаётган “Ёшлик” кони, валюта тежамкорлигида маҳаллийлаштириш дастури ижросини самарали амалга ошириб келаётган Марказий таъмирлаш механика заводи ва ўзининг 60 йиллигини кутиб олаётган Иссиқлик энергия марказида бўлишди. Олмалиқ кон-металлургия комбинатида меҳнаткашларга яратилган қулай-шароитлар билан танишди. Замонавий технологияларда меҳнат қилаётган ёшлар билан суҳбат қуришди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech