11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31 °C

Хавфсизлик
15 Июн  2020 2125

Адолат қарор топиши йўлида

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлимида содир этилган воқеага муносабат билдирган.

Унда шундай дейилади: Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ички ишлар органлари ходимларининг Андижондаги қилмишларини қатъий қоралайди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази жорий йилнинг 30 май куни Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими ходимлари томонидан, иш юритувидаги ариза юзасидан ички ишлар бўлимига олиб келинган фуқаро А. Абдукаримов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилгани ва врачлар томонидан кўздан кечириш давомида унинг баданида оғир тан жароҳатлари мавжудлиги аниқлангани, унга шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамасдан, 11 июнь куни вафот этгани билан боғлиқ ҳолатни қатъий қоралайди.

Марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Масъул вазирлик ва ташкилотлардан келажакда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўрилишини талаб қиламиз.

Бу фожиали ҳолат ҳақида ОАВ ва Интернетда хабар тарқалгани заҳоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т. Йўлдошевга ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожоновга расмий хат билан мурожаат қилди.

Бу қайғули ҳолат аввало навқирон бир инсоннинг умрига зомин бўлгани ва марҳумнинг оила аъзоларини чексиз мотаму айрилиқ ғамига дучор этгани билан ҳар биримизни асло бефарқ қолдирмайди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Андижон шаҳрида содир бўлган мазкур ҳолат қатъий назоратга олинган. Биз адолат тўлиқ қарор топишини, бундай фожиалар бошқа такрорланмаслигини таъминлаш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз, деб хабар беради Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech