09 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,5 °C

Мамлакатимизда
1 Июл  2020 318

Карантин даврини меҳмонхоналарда ўташ тартиби ҳақида

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтиёрий равишда ўз ҳисобларидан меҳмонхоналарда карантинни щташи мумкин.

Ҳозирги кунда фуқароларни карантин талаблари асосида жойлаштиришга етарли шароит яратган ва уларни қабул қилишга розилик билдирган меҳмонхоналар рўйхатлари шакллантирилган.

Унга кўра, 300 минг сўмгача нархдаги 599 та ўринга мўлжалланган жами - 13 та, 301-500 минг сўм нархдаги 4256 та ўринга мўлжалланган жами - 54 та, 501 минг сўмдан юқори нархдаги 3616 ўринга мўлжалланган жами 35 та меҳмонхоналар рўйхати шакллантирилган.

Битта рейс орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган фуқароларнинг карантин даврида санитар-гигиеник хавфсизлик талаблари жорий этилган, Миллий гвардия томонидан туну кун давомида қўриқланадиган меҳмонхоналарга тартибли жойлаштирилади.

Аҳоли ўртасида коронавируснинг кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида меҳмонхоналарнинг рўйхати ҳар битта нарх тоифасидан 3 тадан жами - 9 та, энг кам нарх тақдим қилган меҳмонхоналар кесимида эълон қилиб борилади, деб хабар беради туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Бунда меҳмонхоналар ўринлари сони карантинга олинган фуқаролар ва қайд этилган бронлар ҳисобига тўлгач, рўйхат янгиланиб борилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech