05 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,8 °C

Халқаро ҳамкорлик
25 Янв  2020 1551

АҚШ давлат котибининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи тўғрисида

2020 йилнинг 2-3-феврал кунлари АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади.

АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон ТИВда икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари 2018 йил май ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-АҚШ саммити доирасида эришилган келишувлар бажарилишининг боришини муҳокама қиладилар, долзарб халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашадилар.

АҚШ Давлат котиби Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё – АҚШ» («5+1») шаклидаги вазирлар учрашувида ҳам иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech