25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Жониворларни ҳимоя қилиш – халқаро даражада

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳромжон Норқобилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Париждаги Бутунжаҳон жониворлар саломатлигини ҳимоя қилиш ташкилоти (МЭБ)нинг 87-бош сессиясида иштирок этмоқда.

Францияга ташриф чоғида делегациямиз МЭБ Бош директори Моника Элуа, «Sommet de L’Elevage» халқаро чорвачилар саммити вакиллари, чорвачиликни ривожлантириш бўйича Франция компаниялари ва бошқалар билан музокаралар олиб бориши, шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон Ветеринария хизмати делегациялари, Европа бўйича минтақавий комиссия йиғилишлари ва стандартларга риоя қилиш бўйича МЭБ тадбирлари билан тўрт томонлама учрашувда иштирок этиши режалаштирилган.

Мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси маълумотига кўра, МЭБнинг 87-бош сессияси доирасида 181 мамлакатдан делегатлар иштирок этадиган «Ўзбекистон куни» ҳам нишонланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech