15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,2 °C

Воқеа-ҳодисалар
10 Сен  2019 594

ОАВ: Си Цзиньпин хусусий секторни қўллаб-қувватлашни сезиларли даражада кучайтиришни буюрди

ХХР раиси Си Сзиньпин ислоҳотларни ҳар томонлама чуқурлаштириш бўйича Марказий комиссиянинг 10-мажлисида хусусий секторни ривожлантиришга кўмаклашишни сезиларли даражада ошириш лозимлигини таъкидлади, дея хабар беради «Жэньминь жибао» газетаси.

Тадбирда хусусий сектор учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ва режалар, савдо соҳасида юқори стандартларни таъминлаш масалалари муҳокама қилинган. Йиғилиш тугагандан сўнг, давлат ва бошқа барча компаниялар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш зарурлиги тўғрисида баёнот эълон қилинди.

«Ўзгаришлар самарадорлигини ошириш учун янада мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар талаб этилади, давлат сиёсатининг барча йўналишларида янги чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши керак, улар ўтган йилларда эришилган ислоҳотларнинг комплекс натижаларига таяниши лозим», – дея унинг сўзларини келтиради нашр.

Бундан ташқари, мажлис иштирокчилари «Бир макон - бир йўл» ташаббусининг муҳим ролига, хусусан, Хитой савдо тузилмасини оптималлаштириш, экспорт ва импорт ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар. Комиссия аъзолари молиявий назоратни кучайтириш ва профессионал кадрлардан самарали фойдаланиш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилдилар

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech