13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33 °C

Халқаро ҳамкорлик
16 Июл  2020 518

Ўзбекистон фуқароларининг суд ва нотариал тўловлар ва харажатларни тўлашдан озод қилиниши тўғрисида

2020 йил 12 июлда Ўзбекистон Республикаси учун фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги МДҲ Конвенцияси (Кишинёв шаҳри, 2002 йил 7 октябрь) кучга кирди.

 

Ҳозирги кунда Арманистон, Белорус, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Кишинёв конвенциясининг иштирокчилари ҳисобланади.

Ҳужжат Томонлар ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ва бошқа шахсларга уларнинг шахсий, мулкий ва номулкий ҳуқуқларининг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга, шунингдек Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича юридик ёрдам соҳасида ҳамкорлик қилишга қаратилган.

Мамлакатимизнинг Кишинёв конвенциясига қўшилиши ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Томонларнинг марказий, ҳудудий ва бошқа органлари билан ҳамкорлик қилишга имкон беради.

Бундан ташқари, Конвенция иштирокчи-давлатлар ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ва бошқа шахсларни суд ва нотариал тўловлар ва харажатларни тўлашдан озод қилади ҳамда бошқа Томонлар ҳудудларида ўз фуқаролари билан бир хил шартларда бепул ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланишни кўзда тутади.

Ўзбекистон Республикаси учун ушбу Конвенция кучга кириши билан мамлакатимиз ва Кишинёв конвенциясининг иштирокчилари бўлган давлатлар ўртасида 1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенция (Минск конвенцияси) ва унга 1997 йил 28 мартдаги Баённома ўз кучини йўқотади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech