23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,2 °C

Мамлакатимизда
18 Апр  2019 1098

Қўшработнинг 77 та қишлоғига ичимлик суви боради

Халқаро молия институтлари, Саудия Арабистони ривожлантириш фонди ва ОПЕК фондининг 36 миллион доллар кредит маблағлари ҳисобидан 2019-2021 йилларда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида ичимлик сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси амалга оширилади, деб ёзмоқда маҳаллий нашрлардан бири.

Бунинг натижасида 77 та қишлоқ аҳоли пунктида 158 та ичимлик сув иншооти, 408,1 километр сув тармоғи қурилиб реконструкция қилинади.

2018 йилда 53,3 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 69 та объектда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Натижада вилоятдаги 80 мингга яқин аҳоли илк бор ичимлик сув билан таъминланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech