25 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,8 °C

Молия
23 Июн  2020 887

HUMO ва Visa Ўзбекистонда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирмоқда

23 июндан бошлаб Ўзбекистон банкларининг мижозлари бўлган Visa карта эгалари HUMO POS-терминалларида товарлар ва хизматлар учун тўловларни қўшимча комиссия тўловларисиз амалга ошира бошлайдилар. Аввал, Visa карталари орқали амалга оширилган тўловлар учун ундириладиган комиссия тўлови 1,5% ни ташкил этарди.

Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ва Visa глобал тўлов технологиялари компанияси Visa карта эгалари учун HUMO миллий тўлов тизимида товарлар ва хизматлар учун тўловлар амалга оширилганда комиссия тўловини бекор қилиш тўғрисида эълон қилдилар.

Visa Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатда нақдсиз ҳисоб-китобларнинг ўсиши учун қулай шарт-шароитларни яратишда қўллаб-қувватлайди. Шунга кўра Visa ва Ўзбекистон Марказий банки электрон тўловларни қабул қилиш инфратузилмасини биргаликда кенгайтириш, шунингдек нақдсиз ҳисоб-китоблар соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолагандилар.

«Биз имкон қадар кўпроқ истеъмолчилар ва савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг замонавий электрон тўловлардан фойдалана олишини таъминлаш борасида HUMO билан ҳамкорлик ва Ўзбекистон Марказий банкининг қўллаб-қувватлашини юқори баҳолаймиз. Ўтган йил давомида биз Visa карталарини мамлакатдаги 2 800 та банкомат ва 185 000 POS-терминалларда қабул қилиш имкониятини очиш орқали муҳим ютуқларга эришдик. Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан биргаликда биз савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида пластик карталар орқали тўлашда истеъмолчилар учун қўшимча комиссия тўловларини бекор қилиш борасида тизимли равишда иш олиб бордик, чунки бу мамлакатда нақдсиз ҳисоб-китобларнинг тўлиқ ривожланишига тўсқинлик қилувчи ва истеъмолчилар томонидан уларга бўлган ишончни пасайтирадиган асосий омиллардан биридир. Бугун биз саъй- ҳаракатларимиз муваффақиятли якунланганлигини эълон қилишдан мамнунмиз. Эндиликда, Ўзбекистон банклари томонидан чиқарилган Visa карталари билан тўловни амалга ошираётганда, истеъмолчилар қўшимча комиссия тўловисиз, фақатгина товарлар ва хизматлар учун ҳақ тўлайдилар,» — дейди Марказий Осиёдаги Visa Бош менежери Алия Чыныбаева.

«Бугунги қарор Ўзбекистонда нақдсиз тўловлар экотизимини ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир. Бу Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига қўшилиши жараёнини тезлаштиради, туризм ва иқтисодий ўсишга қўшимча рағбатлантириш бўлади, маҳаллий корхоналар учун эса бизнесни ривожлантириш ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида кўпроқ имкониятлар очади. Бу эса, нақдсиз Visa тўловларининг барча афзалликларидан фойдалана олиш имконини беради», — дея таъкидлайди МБПМ директори Қурбонов Шуҳратбек.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech