15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20 °C

Мамлакатимизда
24 Мая  2019 913

Обой 47 баробарга, арматура 3 баробарга ва цемент ишлаб чиқариш 2 баробарга оширилади

Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

- 2019-2025 йилларда маҳаллий хомашё геология-қидирув ишларини олиб бориш, қазиб олиш ва қайта ишлаш асосида қурилиш индустриясининг хомашё базасини кенгайтириш прогноз кўрсаткичлари;

- 2019-2025 йилларда диверсификация қилиш ва маҳсулот турларини кенгайтириш ҳисобига қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичлари.

Мазкур кўрсаткичлар доирасида оҳактош ишлаб чиқариш 13,1 млн. тоннага, гипс тоши 1,8 млн. тоннага, тош-шағал эса 5,6 млн. метр кубга етказилади.

Шунингдек, обой ишлаб чиқариш 47 баробарга, арматура ишлаб чиқариш 3 баробарга ва цемент ишлаб чиқариш 2 баробарга оширилади.

2019 йил 1 июлдан:

- маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт маҳсулотини сертификатлаштириш харажатлари Экспортни ривожлантириш агентлиги томонидан қопланади;

- тадбиркорларнинг солиққа тортиш базаси беш йилда тенг улушларда норуда фойдали қазилма бойликлари конларини ўзлаштириш учун зарур бўладиган муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини қуриш харажатлари миқдорига миқдорга камайтирилади;

- техноген минерал ҳосилалар ҳақидаги маълумотлар тадбиркорларга бепул берилади.

Қурилиш материаллари соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2019-2021 йилларда халқаро молиявий институтлар ва хорижий банкларнинг 500 млн долларидан кам бўлмаган имтиёзли кредитлари жалб қилинади.

2019/2020 ўқув йилидан Бухоро муҳандислик-технология институти, Жиззах политехника институти ва Фарғона политехника институтида қуйидаги йўналишлар очилади:

- “Қурилиш материаллари, буюмлари ва қурилмаларини ишлаб чиқариш технологиялари”;

- “Йиғма темирбетон, бетон қурилмалар ва буюмларни ишлаб чиқариш”;

- “Материалшунослик ва янги турдаги қурилиш материаллари технологияси (турлари бўйича)”;

- “Деворбоп ва пардозбоп қурилиш материаллари технологияси”.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech