02 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,9 °C

Ижтимоий ҳаёт
23 Апр  2020 6955

«Саховат ва кўмак» маҳаллада очилади

«Саховат ва кўмак» жамғармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари ташкил этилди.

2020 йил 22 апрелда Ҳукумат томонидан қабул қиланган 213-сонли  фармойиш билан «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди.

Мазкур фармойиш билан «Саховат ва кўмак» жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Жамғарма ва унинг бўлинмалари «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида очилиб, улар юридик шахс ҳисобланмайди.

Жамғарма маблағлари ҳомийлик ва хайрия маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

Жамғарма маблағлари коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилади.

Жамғарма ва унинг бўлинмаларига маблағларнинг келиб тушиши ва улардан фойдаланилиши бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech