23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,2 °C

Спорт
23 Апр  2019 937

ОЧЛ, 4-тур. “Локомотив”да дуранг, “Пахтакор”да эса мағлубият

Хабар берганимиздек, кеча Тошкентнинг “Локомотив” ҳамда “Пахтакор жамоалари Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган учрашувларини ўтказди.

Дастлаб “Локомотив” Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубига қарши майдонга тушди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Ромариньонинг голига “Локомотив”дан Темурхўжа Абдухолиқов жавоб қайтарди. Мазкур натижадан сўнг темирйўлчилар 4 очко билан “В” гуруҳида учинчи ўринда бормоқда.

“Пахтакор” ушбу турда Қатарнинг “Ас-Садд” клуби меҳмони бўлди. Вакилларимиз ушбу ўйинда ғалаба қозонса гуруҳда мутлоқ пешқадам бўлиб олиш имконига эга эди. Афсуски яхши ўйин кўрсатишига қарамай тошкентликлар барибир мағлуб бўлишди. Ўйин 2:1 ҳисобида қатарликларнинг ғалабаси билан якунига етди. 

Хави ва Бағдод Бунеджа “Ас-Садд” таркибида гол муаллифига айланишди. “Пахтакор” сафида эса ягона голни Егор Кримец киритди. Бу мағлубият “Пахтакор”ни гуруҳда 3-ўринга тушириб юборди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech