17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,2 °C

Спорт
20 Мая  2019 836

ОЧЛ. Бугун “Пахтакор” жамоаси сафарда “Ал-Аҳли”га қарши баҳс олиб боради

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувда Тошкентнинг Пахтакор жамоаси сафарда Саудия Арабистонининг Ал-Аҳли жамоасига қарши баҳс олиб боради, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да Жидда шаҳридаги “Қирол Абдулла” стадионида бошланади.

Айни пайтда “Пахтакор” жамоаси 8 очко жамғарган ҳолда “D” гуруҳида иккинчи поғонада бормоқда. “Ал-Аҳли” эса 6 очко билан 3-ўринга жойлашган. Қатарнинг “Ал-Садд” жамоаси 10 очко билан пешқадам бўлиб турибди. 4-ўриндаги “Персеполис”да 4 очко бор. Гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун Шота Арвеладзе шогирдларига бугун дуранг ҳам кифоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech