08 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Хавфсизлик
12 Дек  2019 719

Одамларни 82 минг АҚШ долларига “ухлатган” фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ю.А. ва унинг шерикларининг фирибгарлиги фош бўлди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Ю.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктирган ҳолда 2 нафар фуқарони алдаб, “B.B.” МЧЖга тегишли акцияларни олиб бериш эвазига 50 минг АҚШ долларини, яна бошқаларни Яшнобод туманидан уй-жой сотиб олиб бериш учун 27 000 АҚШ доллари ва 6,5 млн. сўмини ҳамда “Lacetti” автомашинаси олиб бериш учун 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ю.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech