21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,6 °C

Спорт
31 Дек  2018 1494

Одил Аҳмедов йилнинг энг яхши футболчиси

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 2018 йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш учун овоз бериш жараёни якунига етди, дея хабар тарқатди “ЎФА” матбуот хизмати.

Сўровномада Ўзбекистонда ва хорижда тўп сураётган, фаолият юритаётган ўзбекистонлик футболчи ва мураббийларга овоз бериш сўралганди. Юртимиздаги оммавий ахборот воситалари ва мухлислар ушбу овоз бериш жараёнида иштирок этишди. Ҳар бир таҳририят бир овозга эга эканлиги аввалдан белгилаб қўйилганди. Шунингдек, мухлислар томонидан юборилган овозлар ҳам жамланиб, битта овоз сифатида қабул қилинди. 

Сўровнома натижаларига кўра Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубида тўп сураётган миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов  йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Иккинчи ўринни “Локомотив” аъзоси Марат Бикмаев эгаллаган бўлса, 3-ўрин “Шаржа” клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ва “Сеул” аъзосига айланган Икром Алибоевларга насиб этди. 

Мураббийлардан эса энг кўп овозни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Равшан Ҳайдаров эгаллади. Иккинчи ўрин “Бунёдкор” устози Миржалол Қосимов, 3-ўрин эса “Локомотив” бош мураббийи Андрей Фёдоровга насиб этди. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech