24 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,1 °C

Саломатлик
30 Июн  2020 796

Ўзимизда ишлаб чиқарилган ЎСШ аппарати амалда

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган илк Ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати фойдаланишга топширилди.

30 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида Ўзбекистонда илк ишлаб чиқарилган Ўпканинг сунъий шамоллатиш (ЎСШ) аппаратининг тақдимоти ва топшириш маросими бўлиб ўтди. ТадбирдаИнновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Словакиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Яна Бори, Россия Федерацияси элчисининг маслаҳатчиси Татяна Листопадова, Республика 1-клиник шифохонаси бош врачи Азиз Ибрагимов, «Chirana Asia» корхонаси раҳбарининг ўринбосари Игор Вахрушев иштирок этди.

Шунингдек тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига 1 000 дона нафас олиш контурлари, 500 дона намлик коллектори билан нафас олиш контурлари ва 1 000 дона бир мартали бактериал-вирусли фильтрлар беғараз фойдаланиш учун топширилди.

Ўпканинг сунъий шамоллатиш ва наркоз-нафас олиш аппаратларини ишлаб чиқариш бўйича технологиялар трансфери амалга оширилган бўлиб, жорий йил май ойида «Chirana Asia» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 6 миллион долларга тенг бўлиб, 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилди. Лойиҳа тўлиқ ишга тушиши натижасида ички эҳтиёжлар қондирилганидан сўнг ЎСВ бир қаторда қўшни давлатларга — Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистонга экспорт қилиш имконияти яратилади. Ускуналар бўйича сервис маркази ташкил этилади ва анестезиология соҳасидаги илғор хорижий мутахассислар иштирокида кадрлар малакасини ошириш ўқув-семинарлари ўтказилади. Бундан ташқари наркоз-нафас олиш аппарати беғараз тарзда тақдим этилади, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech