24 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,3 °C

Спорт
14 Дек  2019 613

ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясини жазолади

Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясини жаримага тортди, деб хабар тарқатди uzreport.uz.

Шу йилнинг ноябрь ойида Осиё чемпионати U-19 саралаши доирасида Саудия Арабистонига қарши кечган ўйиндан кейин терма жамоамиз футболчилари ва мураббийлари томонидан амалга оширилган тартибсизликлар туфайли эндиликда ЎФА ОФКнинг Тартиб-интизом ва этика Кодекси 53.1- моддасига асосан 2730 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлаши керак.
Бу пуллар 30 кун ичида ОФК ҳисоб-рақамига ўтказилиши зарур. Агар бундай хатти-ҳаракат ЎФА терма жамоалари томонидан яна такрорланадиган бўлса, жазо чораси қатъийроқ бўлиши хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, айни Саудия Арабистонига қарши ўйиндан кейинги ҳаракатлари учун Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 мураббийлар штаби тарқатиб юборилганди. Ҳозирда бу терма жамоани Темур Копадзе бошқармоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech