31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35 °C

Мамлакатимизда
8 Апр  2020 341

Оиласи бағрига қайтдилар

Сирдарёдаги карантинда бўлиб турган 702 нафар фуқаро ўз оилалари бағрига қайтишди.

Коронавирус инфекцияси  сабаб Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 14 кундан бўён  карантинда бўлиб турган 702 нафар юртдошимизнинг барчаси соғ ва омон ўз оилалари бағрига қайтишди.

Улар кетиш олдидан яна бир бор коронавирус инфекциясига текширилди ва уларда касаллик аниқланмади. 

Ушбу карантинда бўлган фуқароларни соғу-саломат ўз манзилларига етиб олишлари учун эса мутасадди ташкилотлар томонидан барча шарт-шароитлар яратилди ва кузатиб қўйилди, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech