20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Саломатлик
3 Июл  2019 593

Ўлдирувчи номаълум вирус топилди

Боливия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Габриэла Монтаньонинг «Sputnik Mundo»га маълум қилишича, мамлакатда ўлдирувчи номаълум вирус тарқалиши қайд этилган.

Бир бемор аёл инфекциядан вафот этган. Ундан вирусни юқтирган икки шифокор кучли иситмали қалтироқ, бош ва қорин оғриғи билан шифохонанинг интенсив терапия бўлимига ётқизилган.

Шифокорлар шунингдек, шифохонага ётқизилишидан олдин беморлар билан алоқада бўлган уч кишининг ҳам ҳолатини кузатмоқдалар.

Ла-Пасдаги иккита давлат шифохонасида инфекция билан курашиш учун фавқулодда санитария-эпидемиология ва гигиена чоралари кўрилди.

Монтаньо маҳаллий мутахассислар билан вирусни аниқлаш учун Ла-Пасга уч нафар халқаро эксперт келганини маълум қилди. Маҳаллий лабораториялар таҳлилларининг кўрсатишича бу денге иситмаси ёки чикунгунья вируси эмас. Тадқиқот намуналари Атланта (АҚШ)га Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига жўнатилди, дея хабар қилади rambler.ru.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech