21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21 °C

Спорт
17 Июл  2019 450

Ольга Забелинская бу сафар Швейцарияда шоҳсупага кўтарилди

Кеча 16 июль куни Швейцарияда велотрек йўналиши бўйича бўлиб ўтган «UCI Ladies Omnium Zurich-Oerlikon» халқаро мусобақасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская бронза медалга сазовор бўлди, дея хабар беради Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 12 июль куни Американинг Айдахо штатида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича бўлиб ўтган «Chrono Kristin Armstrong» халқаро мусобақасида Ольга Забелинская кумуш медалига сазовор бўлган эди. Аҳамиятли томони шундаки, мазкур халқаро мусобақаларнинг барчаси Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech