07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,5 °C

Спорт
11 Мар  2020 384

Олимпиада бекор қилинмайди, кечиктирилиши мумкин

Бу йил Японияда бўлиши кутилаётган ёзги Олимпиада ўйинлари агар коронавирус туфайли бекор қилинадиган бўлса, бир ёки икки йилдан кейин ўтказилади. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри Токио-2020 ташкилий қўмитасининг аъзоси Харуюки Такахашининг айтганларига таяниб ёзган.

Унинг фикрича, бошқа вариант, масалан ўйинларни томошабинларсиз ўтказиш ёки бутунлай бекор қилиш, оғир молиявий оқибатларга олиб келади. «Мен ўйинлар бекор қилинади, деб ўйламайман. Бошқа муддатга кўчирилиши мумкин», — деди жумладан, Такахаши

Унинг таъкидлашича, ўйинларни бир йилга кечиқтириш мураккаб масала, чунки агар шундай қилинса Ўйинлар бошқа муҳим спорт воқелари билан бир вақтга тўғри келиб қолади. Шунинг учун Олимпиада ўйинларини икки йилга кечиктириш осонроқ, чунки келаси йилги спорт тадбирлари жадвали аллақачон тўлиқ келишиб бўлинган, деди Такахаши.

Бундан аввалроқ SMBC Nikko Securities молия компанияси 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари бекор қилинадиган бўлса Япониянинг кўрадиган молиявий зарарини ҳисоблаб чиққанди. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, давлат тахминан 7,8 триллион иендан (74,3 миллиард доллар) маҳрум бўлади, мамлакатнинг йиллик ялпи ички маҳсулоти ҳажми эса 1,4 фоизга қисқаради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech